Австралия ҳукумати AirAsia авиакомпаниясининг икки нафар учувчиси жангарилар томонидан ёллангани ҳақидаги тахминлардан хавотирда эканини маълум қилди.

CNN телеканалида хабар қилинишича, AirAsia авиакомпаниясига тегишли самолёт фонида тушган суратини фейсбукка жойлаштирган гумон қилинувчининг саҳифаси текширилмоқда.

Шу бўйича ўтказилган текширув ҳисоботида айтилишича, 2014 йилда ушбу учувчи "ИШИД"ни тарғиб қилишни бошлаган ва ўз исмини ўзгартириб, Суриядаги Ракка шаҳрига йўл олган.

"Текширувларимиз натижалари ҳозирча ўз исботини топмади. Ҳали уларни "ИШИД" аъзоси сифатида тасдиқлай олмаймиз", дейилади ҳисоботда.