ИШИД Италиянинг Қоҳирадаги консуллиги олдидаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Жаҳон 11 Июль 2015 2006

ИШИД террорчилик ташкилоти Италиянинг Қоҳирадаги консуллиги олдида юз берган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ИШИДнинг ижтимоий тармоқларидаги баёнотига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Портлаш 11 июль куни эрталаб содир этилди. Консуллик олдидаги тротуарга қўйилган миналаштирилган автомобиль портлатилди.

Теракт оқибатида 5 киши – 2 нафар полициячи ва 3 нафар йўловчи жароҳат олди.

Кўпроқ янгиликлар