Хитой ва Россия Европа ва АҚШ томонидан бошчилик қилинаётган халқаро тартибнинг иқтисодий ва молиявий соҳаларга чақириқ ташлаш учун ўз алоқаларини мустаҳкамламоқдалар, деб ёзмоқда Japan Times нашри шарҳловчиси Ёмиури Симбун.

Бешта ривожланаётган иқтисодий тизимларни (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР) ўз ичига олувчи БРИКС гуруҳи Уфадаги учрашувдан кейин ҳамкорликни мустаҳкамлаш сиёсатини илгари сурдилар. Россия президенти Владимир Путин БРИКС иштирокчиларини дунё иқтисодиётига ўз таъсирларини кучайтиришга чақирди. Хитой раиси Си Цзиньпиннинг айтишича, халқаро иқтисодий тартиблар ўзгараётган дунё сиёсати эҳтиёжларини қондириш учун ўзгартирилиши керак.

“Хитой ва Россия бу фикрлари билан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси атрофида айланадиган ва Европа, АҚШ ва Япония атрофида мужассамлашган халқаро молиявий тизимни ўзгартиришга ўз истакларини намойиш қилдилар”, деб ёзмоқда шарҳловчи.

9 июль куни БРИКС давлатлари давлат банклари Янги Тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги меморандумни имзоладилар. Томонлар келишувларда, жумладан кредит хизматлар кўрсатиш, валюта операцияларини ўтказиш ва облигациялар чиқариш, лойиҳавий молиялаштириш қўшма дастурлари; инвестицион фондлар; кафолат ва аксилкафолатлар, жумладан томонлар томонидан чиқарилган қоғозларга, тақдим қилишда иштирок этиш ниятларини билдирдилар.