Жуда ҳам фойдали асал ва лимонли ичимлик

Жамият 11 Июль 2015 10670

Бир йил олдин мен грипп билан қаттиқ оғридим. Ҳеч қандай дорининг фойдаси бўлмагандай туюлди. Шунда бир аёл менга эрталаблари асал ва лимон қўшилган иссиқ (қайноқ эмас!) сув ичишни тавсия қилди. Мен бу маслаҳатга ишонқирамай қарасам-да, уни синаб кўрдим. Грипп ўтиб кетди, ичимлик эса менга жуда ёқиб қолди.

Мен уни ҳар кун ичардим. Мана бу одатимга ҳам бир йил бўлибди. Шу вақт давомида организмим кутилмаган тарзда бутунлай ўзгарди. Масалан:

Мана бир йилдирки шамоллаш нималигини билмайман. Бундан ташқари ошқозондаги оғриқлар ҳам мени безовта қилмай қўйди.

Айтишим керакки, мен ҳеч қачон халқ табобатига ишонмаганман. Дорихоналар қули эдим. Қорним оғридими – дори ичардим. Сурункали чарчоқ қийнайдими, витаминли таблеткалар қабул қилардим.

Бироқ шу йил давомида мен бирор марта аксирмадим. Бош оғриқларим ортда қолди. Энди қаерга бормай, ўзим билан лимон ва асал олиб юраман. Бу ичимликни ҳатто меҳмонхоналарда ҳам ичардим.

Энди эрталаблари қаҳва ичмаяпман. Ва жуда енгил уйғонаман

Менинг лимонли асал ичимлигим қаҳвага бўлган тобелигимдан қутилишга ёрдам берди. Шу билан бирга бош оғриғидан ҳам. Кун бўйи куч-қувватга тўлиб юраман. Эрталаблари енгил уйғониб, табассум қиламан.

Илгарилари кўзимни очиш учун бир соатча вақт кетарди. Энди эрталаблари яқинларимга аччиқ қилмайман. Қисқасини айтганда, қачон охирги марта куннинг биринчи қисмида ўзимни тажанг ҳис қилганинимни эслолмайман.

Атрофимдаги инсонлар соғ-саломат бўла бошлашди

Бу эса энг катта ютуқ эди. Мен оила аъзоларимни ўз одатимга ўргатдим. Шундай қилиб сўнгги йилда грипп ва бошқа қишки касалликлар билан нафақат мен, балки менинг аёлим ва икки фарзандим ҳам оғришмади. 

Мен бу мўъжизавий ичимликнинг айнан қандай таъсир кўрсатишини билмайман, бироқ у таъсир кўрсатяпди. Бу ичимликни тавсия қилган аёлдан бутун умрга миннатдорман.

Ичимликни тайёрлаш усулим

Одатда мен бир стакан ичимлик учун яримта лимонни сиқаман ва унга бир ош қошиқ асал қўшаман. Уларни қайноқ сувда аралаштираман ва совитаман. Ичимликни ҳар тонг уйғонишим биланоқ ичаман. Шуни айтиб ўтиш жоизки, ичимликнинг таъми кундан кунга ўзгариши мумкин. Ҳаммаси сиз унга қўшаётган лимон ва асал  таъми ҳамда навига боғлиқ. Баъзида у нордон бўлади, баъзан эса ёқимли ширин.

Ичимлик қандай таъсир кўрсатади? Мен бунга ойдинлик киритиш мақсадида кўплаб тиббиёт сайтларини кўриб чиқдим. Ва бир қанча нарсаларни тушиниб етдим.

1. Ушбу ичимлик пешоб йўллари инфекцияларидан ҳимоя қилади

Лимон ва асал овқат ҳазм қилиш тизими ишини тезлаштиради, шунингдек, йўғон ичакни намлантиради. Натижада қабзият ва циститга қарши ажойиб дори воситаси ҳосил бўлади. Ичимлик пешоб қувувчи бўлиб, шифокорларнинг таъкидлашича, у кишини пешоб чиқариш йўлидаги кўплаб муаммолардан ҳимоя қилади.

2. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди

Ичимлик таркибидаги ҳамма нарса овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, лимон жигарга кўпроқ ўт суюқлигини ишлаб чиқаришда ёрдам беради. Шундай қилиб, маҳсулотлар яхшироқ қайта ишланади, сиз эса кўпроқ озуқа моддаларини қабул қиласиз.

Асал кучли антибактериал хусусиятга эга, шунинг учун ҳам у бизни ҳар қандай инфекциядан асрайди. Бундан ташқари у ошқозонни кўпроқ шира ишлаб чиқаришга мажбур қилади, бу эса организмдан токсинларни самарали чиқариб юборишга сабаб бўлади. Шу йўл билан ўз вазнимизни назорат қилишимиз мумкин.

3. Саломатлик ва гўзалликдан яшнаб юрасиз

Лимон тери учун жуда фойдали. Шунингдек, у қонни тозалашга ҳам кўмаклашади. Агар лимон истеъмол қилиб турсангиз, организм янги қон ҳужайраларини тезроқ ишлаб чиқаради. Сув коллаген ишлаб чиқаришни тезлаштиради, бу эса тери учун жуда фойдали.

Хуллас, мен ҳам сизга бу ичимликни тавсия қиламан. У жуда мазали. Шунчаки татиб кўринг. (Синаб кўришдан олдин у сизга тўғри келиши ёки йўқлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашганингиз мақсадга мувофиқ!)

Кўпроқ янгиликлар