"Реал" жамоасининг узоқ йиллик дарвозабони Икер Касильяс Португалияга йўл олиши арафасида жамоа базасига ташриф буюрган ва футболчилар билан хайрлашган.

AS нашрида ёзилишича, у бугун маҳаллий вақт билан соат 10:27да машғулот ўтказаётган футболчилар олдига келган ва машғулотларда танаффус бўлиб, ўзига хос хайрлашув маросими ўтказилган.

Шундан сўнг, у "Реал"нинг "Порту" билан ўзининг трансфери бўйича шартларни келишиб олган ва ўз буюмларини олиб кетган.

Яқин соатлар ичида унинг "Порту"га трансфер қилингани расман эълон қилинади.