“Реал Мадрид” дарвозабони Кейлор Навас жамоада келаётган мавсумда ҳам Де Хеанинг таркибга келиб қўшилиши сабабли захирада ўтказмоқчи эмас. Шу сабабдан коста-рикалик дарвозабон ёзги трансфер вақтида жамоани тарк этмоқчи.

Маълумот учун, Бразилиядаги жаҳон чемпионатида ўзининг ажойиб ўйиналари билан ёдда қолган дарвозабон ўтган мавсумда “мадридликлар” таркибига келиб қўшилди ҳамда бор йўғи 6 та учрашувда майдонга тушди.