«Макдоналдс» “сўкинадиган” миньон ўйинчоқларини болалар тушликларидан чиқариб ташламаслигини маълум қилди

Иқтисодиёт 11 Июль 2015 1700

АҚШ аҳолиси “Макдоналдс” ресторанларидаги болалар тушликларидаги “Миньонлар” мультфильмидаги қаҳрамонлар шакллари устидан шикоят қилишди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Мижозларнинг эътирозига болалар тушликларидаги “гапирадиган” ўйинчоқлар уларнинг фикрича, сўкинишга ўхшаган сўзлар сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган овозлар чиқариши сабаб бўлган. Компания вакиллари ўйинчоқлар борасида уларга “жуда кичик миқдордаги мурожаатлар” келиб тушганини ва мультфаҳрамонлар кўпинча ҳеч қандай маънога эга бўлмаган, ўзидан ҳеч қандай ранжитувчи ёки бемаза кўриниш намоён этмайдиган беозор овозлар ва сўзлар айтишини таъкидлаб ўтдилар, мисол учун, para la bukay, hahaha ва eh eh каби сўзлар. Ресторанлар тармоғи матбуот котиби Лиза Маккомб компания ўйинчоқларни чақиртириб олишни режалаштирмаётганини маълум қилди.

“Миньонлар” тўла метражли мультфильми 7 июлдан дунё экранларига чиқарилди.

Кўпроқ янгиликлар