Москва шаҳри марказида АҚШ элчихонаси вакилини калтаклаб, тунаб кетишди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.

Хабарда айтилишича, 10 июль куни Николский кўчасидаги 25-уй олдида икки номаълум шахс АҚШ фуқаросига ҳужум қилишган. Жабрланувчи АҚШнинг Россиядаги элчихонасида бинонинг техник масалаларига жавобгар шахс ҳисобланувчи ходим сифатида ишлаши аниқланган.

Маълум бўлишича, зўравонлар унинг ёнидан 2 минг рубль ва 60 долларни олиб кетишган.
Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилишига тўғри келган.