Москва шаҳридаги Альтуфевск кўчаси ёқасидаги баланд қаватли уйлардан бирининг 12-қаватидан Ўзбекистон фуқароси бўлган 17 ёшли қиз йиқилган. У олинган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.

Воқеа жойига тезкор гуруҳ етиб келиб, суриштирув ишларини бошлаган. Аниқланишича, марҳума ўзи вақтинчалик яшаётган уй деразасидан йиқилиши натижасида ҳалок бўлган.
Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.