Яқинда Opera браузерининг яратувчилари ёндош панель акс этган янги версияни омма эътиборига ҳавола қилдилар. Бу мақолада биз сизга у нима учун зарурлиги ҳақида гапириб берамиз ва унинг учун махсус яратилган бир неча фойдали кенгайтмалар билан таништириб ўтамиз.

Илгари Opera ёндош панели киллер-фичлардан бири эди, шунинг учун ҳам фойдаланувчилар уни ёқтирар эдилар. Сайдбар ёрдамида ҳозирда очиқ бўлган варақни ёпмасдан юкланма, почта ёки эслатмаларни тезкорлик билан очиш мумкин. Бу ҳақиқатан ҳам қулай эди.

Opera new sidebar

Янги браузернинг ёндош панели (Ctrl + Shift + S клавишлар ёрдамида очилади) кўп томондан собиқ версияни такрорлайди, бироқ улар махсус кенгайтмалар ёрдамида амалга оширилган. Бу эса Operaдаги сайдбарлар имконияти вақти келиб ортиб боришига умид уйғотади, яратувчилар эса янги ва янги кенгайтмаларни яратишда давом этадилар. Ҳозирнинг ўзидаёқ ёндош панелда Twitter, RSS-янгиликлар лентасини кўриб туришимиз, ўрнатилган кенгайтмаларни бошқариш, эслатмалар қўшиш ва бошқа кўплаб вазифаларни амалга оширишимиз мумкин. Қуйида ҳозирнинг ўзидаёқ юклаб олиш мумкин бўлган Opera ёндош панели учун бир неча кенгайтмаларга изоҳлар билан танишишингиз мумкин.

V7 Bookmarks

Танланган нарсани кўриб чиқиш браузернинг ёндош панели ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлган энг қулай ва мантиқий функциялардан бири. У ёрдамида янги киритмалар (закладка)ни оператив бошқариш  ва уларни ўчириб ташлаш, уларни папкалар орасига киритиш, ёқтирган сайтларни очиш мумкин. 

TweetDeck Sidebar

Агар сиз Twitter хизматининг ишқибози бўлсангиз ва бирор дақиқа ҳам янгиликларсиз тура олмасангиз (ёки иш юзасидан уларни кузатишингиз зарур бўлса), у ҳолда TweetDeck Sidebar кенгайтмаси сизга ёрдамга келади. У сизга TweetDeck лентасини ёндош панелнинг ўзида очиб беради ва янгиликларингиз лентасини бир кўз билан кузатиб туриш имконини беради.

SimpleExtManager

Кенгайтмаларнинг мазкур содда менежери керакли кенгайтмаларни ёқиш ва ўчириш, уларнинг созлагичларига тезкор уланиш имконини беради. Бундан ташқари, сиз кенгайтмалар гуруҳини яратиш ва сичқончанинг биргина клики ёрдамида уларнинг барчасини фаолга айлантиришингиз мумкин. Шундай қилиб, бир неча гуруҳ мисол учун, иш учун ёки ўйин ва мультимедиа учун мўлжалланган гуруҳлар яратиб, улар орасида бемалол ҳаракатланишингиз мумкин.

V7 Notes

Operaнинг ўзига хос бўлган хусусияти янги версияда ҳам сақланиб қолган. Қайд этиш жоизки, V7 Notes собиқ эслатмага қараганда ёмон ишламайди, у ҳам айнан ҳозир очиқ бўлган саҳифадаги иқтибос, линк ва матнни сақлаб қолиш керак бўлган вазиятда ёрдамга келади.

Google Keep Sidebar

Google Keep универсаллиги ва кросс-платформалилиги учун фойдаланувчиларнинг севимли хизматидир. У ёрдамида бевосита Opera сайдбарида тезкор эслатма, рўйхат ва овозли ёзувлар яратиш ва уларни кейинроқ тармоқда ёки мобиль қурилмангизда кўриш имконига эга бўласиз.

The History Panel

Бу ёндош панелдаги киритмалар учун оддий менежердир. Ундаги барча элементлар ташриф вақти ва доменга қараб тартибланган, қидирув қатори ҳам бор. Зарур бўлган сайт устига клик амалга ошириб, уни браузернинг янги сарлавҳасида очиш имкони бор.

InoReader Sidebar

InoReader — онлайн RSS-ридерларнинг энг яхшиси. Агар сиз ундан фойдалансангиз, ёндош панель учун махсус кенгайтмани ўрнатиб олинг, у сизга асосий интерфейсни очмай туриб, янги мақолаларни кўриб чиқиш имконини яратиб беради.

Opera ёндош панели ва унинг учун яратилган махсус кенгайтмалар қизиқарли янгиликдир, бу эса браузерга янада кўпроқ фойдаланувчиларни жалб этиши мумкин. Мен Operaдан асосий браузер сифатида фойдаланиш ҳақида жиддий ўйлаб қолдим, сиз бунга нима дейсиз?

Манба: Xabardor.uz интернет нашри