2015 йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Кипр Республикаси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим кучга кирди.

Ушбу битим 2012 йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Ўзаро туристлар оқимларини кучайтириш мақсадида битим икки томон давлат муассасалари ва туризм билан шуғулланувчи бошқа ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлини қўллаб қувватлаш ва кенгайтиришни назарда тутади.