Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 6 йилда 3 баробар ортган

Ўзбекистон 11 Июль 2015 2858

Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Уфа саммити доирасида 10 июль куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинь билан учрашди. Томонлар ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилишди.

Ислом Каримов кенг кўламли Ўзбекистон – Хитой муносабатлари икки давлат раҳбарларининг дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган мулоқотлари негизида тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Хитой билан иқтисодиёт, транспорт коммуникациялари, таълим каби қатор соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўрта Осиё – Хитой газ қувури, Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линияси, Ангренда автомобил ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналар ҳамда конвейер лентаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани муваффақиятли ҳамкорликнинг ёрқин намуналари ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 6 йилда 3 марта ортган. 2008 йилда бу кўрсаткич 1,5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2014 йилда 4,7 миллиард долларга етди.

Си Цзиньпинь Ўзбекистон раҳбарини жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Президент сайловидаги ғалабаси билан яна бир бор табриклаб, Ўзбекистон халқи Ислом Каримов раҳбарлигида барча соҳаларда янада катта ютуқларни қўлга киритишига ишонч билдирди.

ХХР Раиси Хитой томони Ўзбекистонда тиббиёт, таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам сифатида 350 миллион юан миқдорида грант ажратганини маълум қилди.

Учрашувда ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар