Ўзбекистонда нодавлат пансионатлар ташкил этилади

Ўзбекистон 11 Июль 2015 1950

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июль куни 186 сонли қарор билан “Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республкаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳужжат “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Унга кўра кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган лицензияга мувофиқ амалга оширадиган тиббий-ижтимоий ташкилотлар ҳисобланади.

Қарор бандларида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, нодавлат пансионатлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг наъмунавий рўйхатини тасдиқлаши, тадбиркорлик субъектлари ўртасида катта авлод кишиларига хизмат кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этишда уларнинг ўрнини кучайтириш бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш, нодавлат пансионатлар фаолиятларини амалга оширишида уларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, нодавлат пансионатларини ташкил қилиш мақсадида, бўш турган нодавлат кўчмас мулк объекталарини тадбиркорлик субъектларига “нол” сотиб олиш қиймати бўйича бериш мақсадида тегишли рўхатни Вазирлар Маҳкамасига киритиш масаласи ҳам ҳужжатда акс эттирилган.

Кўпроқ янгиликлар