Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) эсдаликлари сақланадиган музей

Жамият 11 Июль 2015 12404

«Topkapi Saray» (Туркия, Истанбулда жойлашган) — «Тўпқопи саройи» ёки «тўп(замбарак)ли дарвоза» деб таржима қилиш мумкин.


Саройнинг бундай номланишининг сабаби бор, албатта. Чунки султоннинг саройга кириш ва чиқиш вақтида ҳар доим забарак отилган. Шунингдек, айнан шу ерда Византия салтанати дарвозаси жойлашган, деган қарашлар ҳам мавжуд.


Мазкур мухташам сарой 1924 йилдан музейга айлантирилган. Бир неча юз йиллар оврўпа услубидаги “Дўлмабоғча” саройи қурилгунига қадар султонлик қароргоҳи вазифасини ўтаган.



Тўпқопи музейи павильонларида пайғабаримиз Муҳаммад (с.а.в) га тегишли муқаддас эсдаликлар (олтин шамшир, камон, қаҳрабодан ишланган муҳр, кумуш тахтиравон, табаррук соқол толаси, оёқ излари) миллионлаб одамларнинг қизқишларини уйғотиб келади.

Султонлар ҳар йили рамазон ойида Муҳаммад (с.а.в) нинг муқаддас буюмлари сақланадиган жойни зиёрат қилишган.

Бу нодир ашёларни султон Салим I 1517 йили Мисрни фатх қилган чоғда олиб келган.

Бундан ташқари “Тўпқопи саройи”да яна кўплаб қимматбаҳо осори-атиқалар ҳам жой олган. Улар орасида Абу Бакр (р.а), Умар, Усмон ва Али (р.а), шунингдек, муқаддас Каъба дарвозаси калитлари ҳам мавжуд.

Манба: Muxlis.uz

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар