Пермь шаҳридаги Куйбишев кўчасидаги 5 қаватли уйлардан бири қулаб тушиши оқибатида 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
 
Аниқлик киритилишича, шу кўчадаги 103-уйнинг юқоридаги 3 қавати шикастланган. Ушбу тураржой аҳолиси эвакуация қилинган.
 
Айни вақтда ҳодиса жойида 168 нафар қутқарувчи ва 38та техника иш олиб бормоқда.