"Бавария” клуби бошқарув раиси Карл Хайнц Румменигге ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгернинг “МЮ” таркибига ўтишини расман тасдиқлади.

“Швайнштайгер фаолиятининг охирида янги тажрибаларга эга бўлмоқчи. Биз "МЮ" жамоаси вакиллари билан бу борадаги келишувга эришдик. Мен шундай савиядаги ўйинчимиз кетаётганидан афсусдаман. У жамоа учун унутилмас ишларни қилди.
Мен унга фақат яхшилик ёр бўлишини тилайман. Менимча, янги жамоада ўйнаш унга янада қизиқроқ бўлади", дейди у.”, - дейди Румменигге.

Аввалроқ, футболчи “МЮ” билан 3 йиллик шартнома имзолаши ҳамда йилига 10 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.