Телевизорни ташлаб юборишга мажбур қилувчи 8 сурат

Жамият 11 Июль 2015 13151

Ҳаммага аёнки, болалар ота-оналарига нафақат шодлик, балки баъзида ширин ташвиш ҳам олиб келишади. Тиниб-тинчимас кичкинтойлардан бир зумга кўз узиб бўлмайди. Бу эса кишини чарчатиб қўяди. Устига-устак уйда бошқа ишлар ҳам кўп бўлганда. Шунинг учун баъзи ота-оналар болаларига кўп чалғимаслик учун уларни телевизор олдига ўтқазиб қўйишади. Кичкинтойлар эса телевизор лавҳаларига маҳлиё бўлиб, ўзларини тинч тутишади, ҳеч кимга ҳалақит ҳам беришмайди. Ота-онанинг вазифаси фақат вақти-вақти билан фарзандининг оғизчасини артиб, “чайнаб-чайнаб ют”, дея овқатлантириб туришдан иборат бўлиб қолади, холос. Хуллас, бутун уйда тинчлик ҳукмронлик қилади!

Бироқ аслида телевизор сиз-у биз ўйлагандек фойдали матоҳ эмас! Агар болалар соатлаб вақтини “ойинайи жаҳон” олдида ўтказса, бу уларнинг соғлиғига ёмон таъсир қилиши тайин. Машҳур фотограф Донна Стивенс ота-оналар эътиборини мазкур муаммога тортишга қарор қилди ва “Idiot Box” номи остида фотосуратлар сериясини яратди. Ушбу суратларда кўп вақтини телевизор олдида ўтказган кичкинтойларнинг юз ифодаси тасвирланган. Бу суратларни томоша қилганингиздан кейин сиз ҳам нега телевизорни “манқурт-қути” (“зомбоящик”) деб аташларига иқрор бўласиз.

Болакайнинг руҳи бу дунёдан аллақачон узилган.

Одамни ваҳимага соладиган манзара.

У телевизорга гўё бўғма илон томонидан гипноз қилинган қуёнга ўхшаб қарамоқда.

Болакайни кўриб “манқурт-қути”ни дарҳол ташлаб юборгинг келади.

Қизалоқ худди нуқсони бор қўғирчоққа ўхшаб қолган.

Унинг юзида интеллект белгиларидан заррача қолмаган.

Унинг ёши нечида экан-а?

Ушбу суратлар ҳар қандай тарғибот-ташвиқот ишларидан минг чандон фойдалироқ. Бу болажонларнинг юзларини кўриб, фарзандингизни соатлаб телевизор қаршисида қолдирмайсиз. Суратларни дўстларингизга ҳам кўрсатинг, токи улар ҳам фарзандларини телевизордан йироқ тутишсин. Ҳар нарсанинг меъёри бўлгани яхши, азиз ота-оналар!

Манба: Xabardor.uz интернет нашри

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар