Япониянинг Toshiba корпорацияси президенти Хисао Танака ташкилотда рўй бераётган молиявий можароларда масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда истеъфога чиқади. Бу ҳақда Kyodo хабар бермоқда.

Жорий ҳафтада ташкилотнинг охирги йиллардаги фаолияти мустақил равишда ўрганилган текширувнинг дастлабки хулосалари эълон қилинди. Унда қайд этилшича, Toshiba бош менежерлари корпорациянинг даромадлари ўсиши кўрсаткичларини сохталик билан оширишган.

Бундан ташқари, раҳбарлар ҳар ойда ўтказилган йиғилишларда корпорация филиалларидан иложсиз бўлган кўрсаткичларни талаб қилишгани ва уларга босим ўтказишгани айтилган. Бу эса молиявий фирибгарликларга олиб келган бўлиши мумкин.

Текширув ишлари 21 июль куни якунланади ва ўша куни ҳисобот эълон қилинади.

Маълумот учун, Toshiba компаниясининг охирги 5 йилликдаги ошириб кўрсатган даромадлари 200 млрд иенга (1,6 млрд доллар) тенг бўлган.