Тошкентдаги Чехия элчихонаси VISA POINT тизимини жорий қилади

Ўзбекистон 11 Июль 2015 9890

Чехия давлатининг Тошкентдаги элчихонаси 2015 йилнинг 1 августидан Шенген визасини олиш учун Visa Point электрон рўйхатга олиш тизимини ишга туширади. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берган.

Шенген ҳудуди бу – Шенген қонунчилиги тўлиқ қўлланувчи бир қатор давлатлар ҳудудининг йиғиндиси ҳисобланади. Ушбу ҳудудда кишиларнинг ҳаракатланиш эркинлиги юқори даражада таъминланган бўлиб, паспорт назорати доимий тартибда амалга оширилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилнинг 26 март куни кучга кирган Шенген Битими 1985 йилда Люксембургнинг Шенген шахрида 5та давлат томонидан имзолаган эди. Ўшанда еттита мамлакат - Бельгия, Франция, Германия, Люксембург, Нидерландия, Португалия ва Испания ўртасида паспорт назорати бекор қилинган. 1997 йилда Шенген худудига Италия ва Австрия, 2000 йилда Греция, 2001 йилда эса Скандинавия  паспорт Иттифоқига аъзо Дания, Финляндия, Швеция хамда Европа Иттифоқининг аъзолари бўлмаган Исландия ва Норвегия қўшилди.

2007 йилда яна  9 мамлакат — Чехия, Эстония, Венгрия, Латвия, Литва, Мальта, Польша, Словакия ва Словения Шенген худудининг аъзолари бўлди. Бу давлатларнинг ҳаммаси уч йил аввал Европа Иттифоқига кирган эди. Швейцария  Шенген худудига 2008 йилнинг 12 декабрь куни,  Лихтенштейн эса 2011 йилнинг 19 декабрида кирди. Айни дамда Шенген ҳудуди 400 миллион аҳоли истиқомат қиладиган 4 миллион 312 минг 99 квадрат  километрни ташкил қилади.

Ўтган 20 йил давомида Шенген ҳудудига 30та давлат кирган бўлиб, амалда 26та давлатда чегара назорати бекор қилинган. Бу Европада ҳужжатсиз юрса бўлади, дегани эмас. Ҳар бир мамлакатда божхоначилар, полиция ходимлари ва чегарачилар йўловчидан шахсни тасдиқловчи ва мазкур мамлакатда юриш учун рухсат берувчи ҳужжат талаб қилишлари мумкин.

Буюк Британия ва Ирландия Шенген Битимини имзолаган бўлишига қарамай, паспорт назоратини кучда қолдирган. Шу сабабли ҳам бу икки мамлакатга борувчилар албатта виза олишлари керак бўлади. Ҳозирча Европадаги Болгария, Руминия ва Кипр Шенген ҳудудига кирмайди. Айни дамда ҳудудга Болгария ва Руминия киришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу икки мамлакатнинг Шенген ҳудудига киришига Франция, Нидерландия ва Германия қаршилик кўрсатмоқда.

Таҳлилчилар, ҳозирча Болгария ва  Руминиянинг  Шенген худудига кириш йўлида бирор бир силжишлар кўзга ташланмаётганини айтишмоқда. Бунга бу давлатларнинг коррупцияга қарши самарали кураш олиб бормаётгани сабаб сифатида кўрилмоқда. Шимолий Кипр билан боғлиқ муаммо туфайли Кипрнинг Шенген худудига кириши номаълум муддатларга кечиктирилди.

Болгария, Руминия, Хорватия ва Кипр ўртасида “Мини-Шенген” битими амал қилади. Яъни, бу мамлакатлардан бирига виза олиш қолган  уч давлатга бемалол бориш имкониятини тақдим қилади.

Шенген ҳудудига Европа Иттифоқининг аъзоси бўлмаган Исландия, Норвегия, Швейцария ва Лихтенштейн, шунингдек Европадаги учта мини-давлат Монако, Сан-Марино ва Ватикан хам аъзо бўлиб кирган. Андорра билан ҳам ички чегара назорати йўқ. Шенген қоидасига кўра, аъзо мамлакатлар чегараларида назорат бекор қилинган.

Шенген битимига аъзо ҳар бир давлат маълум вақт, яъни миллий хавфсизлигига тахдид туғулгудек бўлса, ундан чиқиб туриши мумкин. Айрим ҳолларда, яъни давлат ва ҳукумат раҳбарларининг саммитлари ва спорт мусобақалари давридагина Шенген ҳудудига аъзо мамлакатлар чегараларида маълум муддат чегара назорати ўрнатилиши мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, Шенген ҳудудига кирмоқчи бўлган давлатлар тўртта йўналишда синовдан ўтишлари керак бўлади. Яъни, ҳаво чегаралари, виза, ички ишлар вазирликларининг ҳамкорлиги ва маълумотларни муҳофаза қилиш масалалари Европа Иттифоқининг махсус экспертлари томонидан диққат билан ўрганиб чиқилади.

Шенген Битимига кўра, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар чегараларида божхона ва виза тўсиқлари олиб ташланади. Шенген Битимига кирган мамлакатлардан бирига виза олган хорижлик бу мамлакатларнинг хоҳлаганида эркин ҳаракатланиши мумкин.

Шенген Битими Франция ва Нидерландиянинг хориждаги ҳудудларига тааллуқли эмас. Дания қироллиги таркибига кирувчи  Гренландия ва Фарер оролларида ҳам Шенген Битими амал қилмайди. Бу ҳудудларга бориш учун махсус рухсатнома олишга тўғри келади. Норвегиянинг таркибий қисми бўлмиш халқаро мақомдаги Шпицберген архипелагига бориш учун хам биргина Шенген Битими етарли эмас. Испаниянинг Африка қитьасида жойлашган  Сеута ва Мелилья шаҳарларига Шенген визаси билан бориш мумкин, аммо қайтишда албатта полиция назоратидан ўтишга тўғри келади. Греция таркибидаги Муқаддас Афон тепалигида ҳам Шенген битими амал қилмайди. Минг йилдан бери давом этиб келаётган аньанага кўра Монахлар республикаси бўлмиш бу ерга фақат эркакларгина бориши мумкин. Бунинг учун  Афон расмийларидан махсус виза олиниши керак бўлади. Бу виза уч кунга берилади.

Шенген Битимининг афзалиги шундаки, Европадаги бирор бир мамлакатнинг қайсидир мамлакатда элчихонаси бўлмаса бундан фожиа ясаш керак бўлмайди. Шенген Битимига аъзо мамлакат элчихоналаридан бирортаси сиз бормоқчи бўлган мамлакат манфаатларини бажариб туради. Масалан, ўзбекистонликлар Бельгияга бормоқчи бўлишса, у ҳолда Франциянинг Тошкентдаги элчихонасига (консулхонасига) мурожаат қилишлари керак бўлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар