Туркиядаги масжидларнинг тозалигига катта эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақида мамлакат муфтийси Адирна Амруллоҳ Узум оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда маълум қилди.

“Аввало, Аллоҳнинг уйи доимо озода тутилиши ҳамда санитар-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши керак. Ёз кунларида аксарият одамлар яланг оёқ юришлари ва масжидга чанг босиб киришлари табиий. Шу боис, жомега қадам ранжида этаётган ҳар бир намозхон оёғига кийиб олиши учун бепул пайпоқ тарқатиладиган бўлди. Бу савобли ишни ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг олтин рўйхатига киритилган, меъморчилик дурдонаси саналмиш “Салимия” масжидидан бошлашни лозим деб топтик” – деб таъкидлайди у.