Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий “Зеркало недели. Украина” кўрсатувига берган интервьюсида Россия томонидан эҳтимолий тажоввузни “ушлаб турувчи омил” сифатида Украина билан чегарадош ҳудудларда НАТО ва АҚШнинг имкониятлари ошганини маълум қилди.

“НАТОда ҳам, АҚШда ҳам уларнинг Европадаги жойлашишлари қайта кўриб чиқилди, улар Украина билан чегарадош ҳудудларда ўз имкониятларини оширганлари Россия томонидан эҳтимолий куч ишлатилишини ушлаб турувчи омил ҳисобланади”, деб айтди Чалий.

Чалийнинг айтишича, Украина Қуролли кучларининг жорий ҳолати ҳозирда “тажоввузкор учун қимматга тушадиган” вазиятни яратмоқда.