«Укрнафт»га британиялик Марк Роллинз раҳбар этиб тайинланади

Жаҳон 11 Июль 2015 1553

Украина иқтисодиёти учун муҳим корхоналарга раҳбарларни тайинлаш қўмитаси Буюк Британиянинг BG нефть компаниясининг Қозоғистондаги филиалининг президенти Марк Роллинзни “Укрнафт” компанияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Маълумотларга кўра, Роллинз 1989 йилда Оксфорд университетининг техника фанлари доктори ва 1985 йилда математика соҳаси бўйича Кембриж университетининг магистр даражаларини олган. Унинг номзоди 22 июлда компаниянинг акционерлари йиғилишида тасдиқланиши керак.

Бироз олдинроқ, бу ўринга "Евросети" асосчиси Евгений Чичваркин тайинланиши ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар