Жанубий Кореянинг Кванчжу шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон талабалар Универсиадасининг таэквондо BTF баҳсларида иштирок этаётган вакилимиз амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Ҳозиргина якунига етган финал беллашувида Шокин мезбон спортчи Парк Юн Кюнга қарши даянга чиқди. 25 ёшли кореялик спортчи 2 метру 3 сантиметр бўй, 112 кг вазнга эга эди. Шунга қарамай, у кучли рақибини маҳаллий мухлислар қўллаб-қувватлашига қарамай 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, дастлабки олтин медалга сазовор бўлган делегациямиз умумжамоа ҳисобида 37-ўринга кўтарилиб олди.

Умумжамоа ҳисобида эса ҳамон Жанубий Корея вакиллари 34 та олтин, 24 та кумуш ва 21 та бронза медали билан пешқадамлик қилишмоқда. Иккинчи ўринда бораётган хитойлик спортчилар ҳисобида 29 та олтин, 16 та кумуш ва 13 та бронза медали бор. Кучли учликни Россия Федерацияси спортчилари якунлашган. Улар ҳозирга қадар 28 та олтин, 32 та кумуш ва 38 та бронза медалини жамғаришган.