3 июль куни Жанубий Кореянинг Кванчжу шаҳрида бошланган XXVIII ёзги Универсиада ўйинлари 14 июль куни якунланади. 

Турнирда 120 давлатдан келган 12.000 нафар талаба спортчилар спортнинг 21 турида ғолиблик учун баҳс юритмоқда.

Шу вақтгача 60 терма жамоа аъзолари медаллар ҳисобини очишган. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дмитрий Шокин келтирган олтин медал орқали 39 ўринда жойлашди.

Умумжамоа ҳисобида эса ҳамон Жанубий Корея вакиллари 34та олтин, 24та кумуш ва 21та бронза медали билан пешқадамлик қилишмоқда.

1. Жанубий Корея – 34-24-21 (79)
2. Россия – 29-33-38 (100)
3. Хитой – 29-16-13 (58)
4. Япония – 19-19-28 (66)
5. АҚШ – 17-13-16 (46)
6. Франция – 12-9-8 (29)