“Барселона” собиқ бош директори: «Неймар клубга 222 млн еврога тушиши мумкин»

Спорт 12 Июль 2015 3332

“Барселона” клубининг собиқ бош директори Жоан Оливер ҳужумчи Неймар клубга қандай пулга айланиши мумкинлиги ҳақидаги фикрини айтиб ўтди.

“Барселона”нинг яқин йиллардаги молиявий истиқболларига қараганингда, Неймарнинг якуний баҳоси қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги масала туғилади.

Айни пайтда Неймар клубга 100 млн еврога тушган. Суд тафтишлари ва солиқ тўловлари бу қийматга яна 122 млн евронинг қўшишилишига олиб келиши мумкин. Натижада Неймар “Барселона”га 222 млн еврога айланиши мумкин”, деб айтди Оливер.

Агар клубнинг президентлик сайловларида Жоан Лапорта ютадиган бўлса, Оливер клубга қайтиши мумкин.

2013 йилда “Барса” Неймар учун “Сантос”га 57,1 млн евро тўлаганини айтган. Бироқ кейинроқ ўйинчининг трансфер қиймати 86,2 млн еврони ташкил қилгани маълум қилинган.

Неймарнинг клубга ўтиши билан боғлиқ суд жараёни туфайли Сандро Росель “Барселона” президенти лавозимини тарк этишга мажбур бўлган. Росель футболчининг битимида 40 млн евро яширганликда айбланган. Бундан ташқари, жамоа Испания ғазнасига 9 млн евродан кўпроқ солиқ тўламагани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар