Warner Bros компанияси 2016 йил 26 мартда экранларга намойишга чиқариладиган “Бэтмен Суперменга қарши: Адолат бошланганда” фильмининг трейлерини намойиш қилди.

Зак Снайдер режиссёрлиги остида суратга олинаётган фильмнинг трейлери Сан-Диегодаги Comic-Con оммавий маданият фестивалида намойиш этилди.

“Иблислар остимиздаги дўзахдан эмас, тепамиздаги осмондан келадилар”, дейди трейлерда Супермен ўз душмани – актёр Жесси Айзенберг ижросидаги суперёвуз Лекс Люторга.