“ПСЖ” клуби “Манчестер Юнайтед”га яримҳимоячи Анхель Ди Мария трансферининг эҳтимоли борлигини аниқлаш мақсадида сўров юборди, деб хабар бермоқда RMC Sport нашри.

Нашрнинг маълумотларига кўра, инглиз клуби бу сўровга ижобий жавоб берди ҳамда футболчини 65 млн еврога сотишга тайёрлигини маълум қилди. Бироқ “ПСЖ” аввал футболчининг ўзи ва унинг агенти Жорже Мендеш билан якуний келишувга эришишни истаяпти.