Россия Суперкубоги учун Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳамда Москванинг “Локомотив” клуби ўртасида Санкт-Петербургнинг “Петровский” стадионида бўлиб ўтган учрашувда петербургликлар ғалаба қозониб, Суперкубокни қўлга киритишди.

“Темирйўлчилар” учрашувнинг 28-дақиқасида Байе Умар Ниассенинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. “Зенит” учрашувнинг 83-дақиқасида Игорь Смольниковнинг боши билан киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунлангани сабабли суперкубок тақдири пенальтилар сериясида ҳал қилинди. Бунда зенитликлар ўз имкониятларидан самаралироқ фойдаланишди.

Россия Суперкубоги.
Зенит (Санкт-Петербург) – Локомотив (Москва) – 1:1 (4:2)
Голлар: Ниассе, 28 (0:1); Смольников, 83 (1:1).