АҚШнинг Россияга қарши қаратилган босқинчилик сиёсати тўлиқ муваффақиятсизликка учради, деб айтди геосиёсат соҳасидаги АҚШлик эксперт Эрик Драйцер Эроннинг Press TV телеканалига берган интервьюсида.

“Ҳақиқат шундан иборатки, АҚШ Украинада мағлубиятга учради. Вашингтон – бирорта ҳам қўйилган мақсадига эриша олмаган сиёсий банкрот”, деб айтмоқда Драйцер.

Драйцер АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпуси қўмондони генерал Жозеф Данфорднинг Россия АҚШ учун энг катта хавф эканлиги ҳақидаги сўзларини танқид остига олди.

Драйцер Данфорднинг айтган сўзлари “бекорчи гапдан бўлак нарса эмас, чунки ҳақиқатда на Россия ҳукумати, на Россия армияси АҚШ билан ҳарбий можародан манфаатдор эмас” деб таъкидлади.

“Данфорд Россия – ҳарбий хавф деган ғояни Украинадаги можаронинг у ерга оғир қурол-аслаҳа юбориш билан кенгайтирилишини оқламоқда”, деб таъкидламоқда геосиёсатчи.

Драйцер АҚШ ҳарбий муассасалари раҳбарлари “дипломатиядан умуман хабарлари йўқ” ва тинчлик ўрнатишдан манфаатдор эмасликларига ишончи комил эканлигини айтди.