Ўзининг Hyundai Sonata автомобилида чўлда адашиб қолган пенсионер эр-хотин икки ҳафта ўтгач топилдилар. Уларнинг автомобиллари Калифорниядаги Los Coyotes резервациясидаги қояда қолиб кетган. Бу ҳақда The Press-Enterprise нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 68 ёшли Дианна Бедвелл ва унинг 79 ёшли турмуш ўртоғи Сесил Кнатстон 10 май куни йўлда кетаётганларида нотўғри жойда бурилиб, бошқа ерга кетиб қолишган. Уларнинг автомобили ўрмонда, кўздан нарироқ бўлган тупроқли йўлда қолиб кетган.

Эркак бир ҳафта ўтиб, юрак хуружидан вафот этган, унинг рафиқаси эса ён атрофдан ўтиб кетаётган йўлтанламас машиналарда саёҳат қилиб юрганлар томонидан топиб олинмагунга қадар яна 7 кун машина ичида қолиб кетган.

Қайд этилишича, иккала пенсионер ҳам қанд касаллигидан азият чеккан ва шунинг учун ёрдам топиш учун машинани тарк эта олмаган.