“Боко Ҳарам” жангарилари Чад ва Нигерияда содир этилган бир қатор терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги ўз твиттерида маълум қилди.

11 июль куни эрталаб Чадда террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.

Ундан аввалроқ жангарилар Чаддаги иккита қишлоққа ҳужум қилиши оқибатида 27 киши ўлдирилган эди.