“Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис клуб яримҳимоячиси Гонсало Игуаинга харидор топилишига умид қилишини маълум қилди. Шунингдек, Де Лаурентис ҳужумчининг Дортмунднинг “Боруссия” клубига ўтиши ҳақидаги гапларни рад этди.

“Игуаин кетишига умид қиламан. Шунда унга бериладиган 90 млн еврога 8 та ўйинчи сотиб оламан! Чиро Иммобиле? Уни сотиб олмайман, чунки Чиро унинг ёнида Инсинье ва Верратти бўлганда яхши ўйнайди. Бироқ менинг жамоамда бу икки ўйинчидан фақат бири бор”, деб Де Лаурентис айтган сўзларни келтириб ўтди Football-Italia нашри.

Аввалроқ “Наполи” Игуаиндан воз кечиш қиймати 94,736 млн еврони ташкил қилишини эълон қилган эди. Ўтган мавсумда испаниялик ҳужумчи Италиянинг А сериясида 37 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 18 та тўп (3 та 11 метрлик жаримадан) урган.