АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири ва миллиардер Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Хитой билан муносабатларни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Мен 20 йилдан бери Россия билан Хитойнинг бирлашиши бўлиши мумкин бўлган энг ёмон нарса эканлигини эшитиб келаман. Биз уларни Обама Путинни ёқтирмагани, Путин эса Обамани ҳурмат қилмагани учун бирлаштириб қўйганмиз”, деб айтмоқда Трамп.

Трамп АҚШнинг ҳарбий қудратига асосий эътиборни қаратишини маълум қилди.

“Мен шунчалик кучли армия яратаманки, сиз ундан ҳеч қачон фойдаланишингизга тўғри келмайди”, деб таъкидламоқда Трамп.