"Бавария" жамоаси ҳимоячиси Филипп Лам ўзининг узоқ йиллик жамоадоши Бастиан Швайнштайгернинг "МЮ"га ўтгани ҳақида фикр билдирди.
 
"Шахсан мен учун бу афсусланарли ҳол. Мен ўз фаолиятимнинг асосий қисмини Бастиан билан "Бавария" ва Германия терма жамоасида биргаликда ўйнаб ўтказдим. Аммо у ўз футболчилик фаолиятида янгилик қилишни истади. Мен унинг қарорини ҳурмат қиламан.
Айтишим керакки, ҳозирда биргина мен эмас, "Бавария"даги барча футболчилар унинг кетишидан хафа бўлмоқда. Мен унинг энг яқин дўстларидан бири сифатида, унга янги жамоасида ҳам "Бавария"дагидек ёрқин фаолият тилайман", дейди Лам.