Фижи терма жамоаси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун саралаш босқичи финалида Вануату устидан пенальтилар серияси бўйича 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.

850 минг аҳолига эга бўлган орол-давлат ушбу ғалабаси эвазига илк бор Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди.

Фижи тарихда Австралия ва Янги Зеландиядан кейин Олимпия ўйинларида Океания минтақасидан иштирок этувчи 3-жамоага айланди.