Греклар пулларининг қадрсизланишидан хавфсираб оммавий тарзда iPhone, iPad, компьютер ва телевизорлар сотиб олишмоқда

Жаҳон 12 Июль 2015 3618

Греклар Грециянинг евроҳудуддан чиқиши вазиятида пулларининг қадрсизланишидан хавфсираб охирги кунларда фаол тарзда iPhone, iPad, компьютер, телевизорлар ва исталган қимматбаҳо техникани сотиб олишмоқда.

Маҳаллий сотувчиларнинг айтишича, авваллари кўпчилик греклар 500 еврога ноутбук сотиб олиш керакми-йўқми деб иккиланишарди, ҳозирда эса кўпчилик ундан 2-3 баробар қимматроқ моделдаги ноутбукларни бир неча кундан кейин ўз пулларини йўқотиб қўйишдан қўрқиб ҳеч қандай муҳокамасиз сотиб олишмоқда.

“Бу вазиятда греклар кўпроқ Apple компаниясининг маҳсулотларини афзал кўришмоқда, чунки iPhone телефонлари, iPad планшетлари ва Mac компьютерлари электрон гаджетлар бозоридаги премиум-синф сегментида юқори улушга эга”, деб айтилмоқда манбаларда.

“Агар банкоматлардан кунига бир киши бошига 60 евро олиш мумкин бўлаётган бўлса, кредит ёки дебет карталар ёрдамида тўловни амалга ошириш фақатгина картанинг лимити билан чекланган. Кўпчилик кредит карталар 3000-8000 евро лимитга эга, шунинг учун агар карта эгасининг ҳисобида шунча пул бўлса, у қимматбаҳо харидлар қила олиши мумкин бўлади”, деб айтмоқда маҳаллий дўконлардан бирининг сотувчиси.

Сотувчининг айтишича, электроника нархи охирги ҳафталарда ўзгармаган, бироқ йил бошига нисбатан евронинг долларга нисбатан курсининг тушиши сабабли нархи кўтарилган. Гаджетлар эса асосан АҚШ долларида ҳисоб-китоб қилувчи давлатлардан сотиб олинади. Мисол учун, барча видео форматларни ўқий олувчи WD Media Player TV WiFi медиаплейери бир неча ой аввал 94 евро турган бўлса, ҳозирда унинг нархи 119,90 еврони ташкил қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар