"Бавария" жамоасининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз рафиқаси дўконга нон олиш мақсадида бориб келишида фойдаланиши учун вертолёт ижарага олди.

У бу ишни ўзининг дам олиш вақтини ўтказаётган, Польшадаги Станцлево қишлоғида туриб амалга оширган.

Маълум бўлишича, бу қишлоққа энг яқин дўкон 30 км узоқликда жойлашган.

Bild нашрида ёзилишича, Польшада вертолётни 10 соатга ёллаш учун 5 минг евро сарфлаш керак бўлади.

Маълумот учун, Левандовски "Бавария"да йилига 12 млн евро ишлаб топади.