“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес 2014 йилги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун ФИФА томонидан унга чиқарилган жазо учун ташкилот узр сўрашини истаётганини маълум қилди.

“Годин гол урганда мен хурсанд бўла олишим мумкин бўлгандек хурсанд бўлмадим. Мен ўз қилмишим нотўғри эканлигини тушундим ва кейин нима бўлишини билардим.

Менинг фикримча, ФИФА интизом қўмитаси менинг четлаштирилишим ҳаддан зиёд кескин бўлганини билади. Мен қандайдир пайт улар узр сўраб, бу жазо нотўғри бўлганини тан олишларини истардим, чунки мен ўзимнинг ноҳақлигимни тан олдим.

Оскар Табарес ушбу қарор ҳақида эълон қилганда мен кучли бўлишга ҳаракат қилдим, бироқ кўз ёшидан қочиб қутула олмадим. Ҳар ким хатога йўл қўйиши мумкин, бироқ сен ҳаттоки майдонга ташриф буюра олмаслигинг ҳақида гапириш ақлга сиғмайди”, деб Суареснинг сўзларини келтириб ўтди Football Italia нашри.

Маълумот учун, Суарес 2014 йилги жаҳон чемпионатида Кьеллинини тишлаб олгани учун Уругвай терма жамоасининг 9та расмий учрашувидан ва 4 ойга футболдан четлаштирилган эди.