Мексикада Колима вулқони уйғонди

Жаҳон 12 Июль 2015 1171

Мексикада Колима вулқони уйғониши муносабати билан Колима штатидаги аэропорт ёпиб қўйилди. Бу ҳақда El Universal хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, вулқон отила бошлаган ва Колима ҳамда Халиско штатидаги аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда.

Ҳудуд атрофидаги аҳолига ҳам ҳимоя воситаси сифатида махсус ниқоблар тақиш тавсия этилган.

Кўпроқ янгиликлар