Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ва муз устида фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Татьяна Навка турмуш қуришмоқда. Навка Tatler журналига берган интервьюсида никоҳ тўйи 1 августда Сочида ўтказилишини маълум қилди.

“Россиянинг энг таниқли одамлари 1 августда Сочида Олимпия чемпиони Татьяна Навка ва Россия президенти матбуот котиби ва Навканинг кичик қизининг отаси Дмитрий Песковнинг никоҳ тўйларида иштирок этиш учун шошилинч тарзда ўз таътил режаларига ўзгартириш киритмоқдалар. Дарвоқе, айнан ўзининг қоронғу тунлари билан машҳур бўлган бу шаҳарда келин-куёвлар 2014 йилги Олимпия ўйинлари вақтида омма олдида биргаликда пайдо бўлган эдилар”, деб эълон қилмоқда бу воқеани журнал.

Татьяна Навка ва Дмитрий Песков орасидаги ишқий муносабатлар ҳақида маълумотлар бир йил аввал пайдо бўлган эди. Улар турли тадбирлар ва кечаларда биргаликда кўринишни бошлашган. Бироқ шу пайтгача уларнинг ишқий муносабатлари расман тасдиқланмаган эди.

Татьяна Навка 2014 йил августида Песковдан Надежда исмли қиз фарзанд кўрган.

Дмитрий Песков ўзининг собиқ рафиқаси Екатерина билан 2014 йил августда ажрашган. Песков рафиқасининг айтишича улар орасидаги муносабатларга совуқлик тушишига эрининг хиёнати сабаб бўлган.