Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммити пайтида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Владимир Путин орқасидан туриб кимгадир қўлини силтаб, “ҳаво орқали” бўса юбориши акс этган видео интернет аҳлини ўзига тортмоқда.

Ташқи ишлар вазирлигида бу ҳолатга ҳазил сифатида қараб, ушбу ҳолат тасвирга олинган видеони вазирликнинг Facebook даги саҳифасида жойлаштиришди ҳамда “Лавров ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига бўса юбормоқда. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз жамоаси билан ҳаммага дам олиш кунлари яхши ўтишини тилаб қолди” деб изоҳ бериб қўйилди.

Шунингдек, саммит пайтида Ҳиндистон бош вазирининг Лавровга гўёки “шоҳ” қўйгандек тасвирланган сурати ҳам интернет фойдаланувчиларнинг табассумини уйғотди.

Қизиғи, кўпчилик ушбу роликни йирик планда кўрганлар. Унда фақатгина Лавровнинг ўзи акс этган. Бироқ ушбу вазият узоқдан олинган видеода Лавровнинг олдида унинг орқасида бўлаётган воқеалардан бехабар ўтирган Путинни кўриш мумкин.