11 июль оқшомида ўзбекистонлик 36 ёшли боксчи Руслан Чагаев Германиянинг Магдебург шаҳридаги аренада Франческо Пьянетага қарши кечган ўта оғир вазндаги WBA чемпионлик камари учун жангда ўз унвонини муносиб ҳимоя қилди.

Чагаев биринчи раунднинг ўзидаёқ италиялик рақибини нокаутга учратиб, баҳс тақдирини муддатидан аввал ҳал қилди.

Мазкур ғалаба орқали Чагаевга супероғир вазн тоифасининг уч йўналиши бўйича жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко билан жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Чагаев профессионал фаолияти давомида 34-ғалабага эришди, шулардан 23та баҳсда у ўз рақибларини нокаутга учратган.