Сербиялик теннисчи Новак Жокович Уимблдон мусобақасининг финалида швейцариялик теннисчи Рожер Федерер устидан ғалаба қозониб, ушбу мусобақанинг уч карра ғолибига айланди.

12 июль куни ўтказилган мусобақанинг финал учрашувида ҳозирда дунё рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган ҳамда ушбу мусобақанинг 2011 ва 2014 йиллардаги ғолиби бўлган Жокович мусобақанинг етти карра ғолиби Федерер (2-рақамли теннисчи) устидан тўрт сетда 7:6 (7:1), 6:7 (10:12), 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув 3 соат давом этди.

Рақиблар 2014 йилда ҳам мусобақанинг финалида учрашган эдилар ва бу учрашувда ҳам Жоковичнинг қўли баланд келган эди.
Ушбу ютуқ 28 ёшли сербиялик теннисчининг фаолиятида “Катта дубулға” сериясидаги мусобақалардаги 9-ғалабаси бўлди. 33 ёшли Федерернинг ҳисобида эса бу сериядаги мусобақаларда 17 та ғалаба бор.