Испания пойтахти Мадрид шаҳрида енгил атлетика бўйича IAAF World Challenge турнири бўлиб ўтди. Баландликка сакраш секторида иштирок этган ўзбекистонлик Светлана Радзивил 194 см баландликни забт этиб, юронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш керакки, кумуш медал соҳиби бўлган Леверн Спенсер ҳам айнан шу натижани қайд этган, қўшимча кўрсаткичлар эвазига у бир поғона юқорида жойлашган. Мезбонлар вакиласи Рут Бейтия эса 196 см кўрсаткич билан олтин медалга сазовор бўлди.