Тошкент ҳайвонот боғидаги капалаклар уйи кенгайтирилади

Жамият 12 Июль 2015 2641

Март ойида Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар учун янгилик сифатида бу ерда Тропик капалаклар уйи ташкил этилганди.

"Правда Востока" нашрида ёзилишича, айни кунларда бу улкан хонага кирилганда, ҳамма жойда 26 турдаги чиройли ва ранг-баранг капалаклар учиб юради.

Хабарда таъкидланишича, бу хонада август ойидан бошлаб капалакларнинг турлари ва сони кўпайтирилади.

"Капалаклар уйида Евроосиё ва Америка қитъаларидан келтирилган капалаклар мавжуд. Бу ерда бежирим ҳашоратларнинг яшаши учун барча шароитлар, сунъий сув ҳавзалари, дарахтлар, гуллар ва албатта ҳавонинг керакли ҳарорати мавжуд. Яқин вақт ичида шароитлар янада яхшиларниб, капалакларнинг турлари кўпайтирилади", дейди "Тропик капалаклар уйи" директори Муқаддас Шодиева.

Ушбу лойиҳа Тошкент ҳайвонот боғи ва Ботаника боғи ходимларининг амалий ёрдами эвазига амалга оширилган. Капалакларнинг умри жуда қисқалиги туфайли ташрифчилардан уларга қўл билан тегмаслик сўралган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97119 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46974 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9445 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20236 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 800 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 312 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1271 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1790 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 834 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар