Украинанинг Туркиядаги фахрий консули Левент Ойдиннинг футболчи Самуэл Это'Онинг “Антальяспор” клубининг янги ўйинчиси сифатида тантанали таништирилиши маросимида Россия президенти Владимир Путиннинг тасвири туширилган футболкада пайдо бўлиши Украинада катта можарога айланиши мумкин.

Ойдин ушбу маросимда “Антальяспор” билан шартномага эга бўлган ҳомий компаниянинг вакили сифатида иштирок этди. Ойдин атайлабми-йўқми, оч ҳаворангдаги ёзги пиджак остида Владимир Путиннинг тасвири ва унинг остида “Мулойимлик – бизга хос” ёзуви туширилган футболкада пайдо бўлди.

Украиналик ватанпарварлар фахрий консулнинг бундай кийимидан ғазаб отига миниб, уни бу унвондан маҳрум қилишни талаб қилишмоқда.