“Бавария” томонидан ташкил этиладиган, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Telekom Cup мусобақасида “Бавария” охирги – 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Мнюхен клубининг расмий сайтида хабар берилди.

Мюнхенликлар аввал “Аугсбург”га (1:2), кейин Мёнхенгладбахнинг «Боруссия” клубига пенальтилар сериясида (0:0, пенальтилар бўйича – 3:4) имкониятни бой берди.

“Аугсбург” билан ўйинда “Бавария”нинг янги ўйинчиси Дуглас Коста асосий таркибда майдонга тушди ва ўйиннинг бошидан охиригача майдонда тўп сурди. Регламент бўйича, мусобақа учрашувлари 30 дақиқадан 2 таймга бўлиниб, умумий ҳолда 1 соат давом этади.

Мусобақада “Аугсбург”ни 2:1 ҳисобида ва "Боруссия"ни 5:4 ҳисобида (асосий вақт 0:0) мағлуб этган “Гамбург” клуби ғолиб бўлди.