“Tinkoff-Saxo” жамоаси велопойгачиси Иван Бассо моягида саратон аниқлангани туфайли “Тур де Франс”даги иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз бу ташхис ҳақида икки соат аввал билдик. Мен тўхташим керак”, деб айтди спортчи “Тур де Франс”даги дам олиш куни махсус чақиртирилган матбуот-анжуманида. Унинг айтишича, у зудлик билан даволангани ўз уйи – Италияга қайтиб кетади.

“Tinkoff-Saxo” жамоасининг эгаси россиялик тадбиркор Олег Тиньков ўзининг твиттердаги микроблогида Бассога тезда соғайиб кетишини тилаб қолди.

37 ёшли Бассо нуфузли “Жиро д’Италия” велопойгасининг икки бор ғолиби бўлган (2006, 2010). “Tinkoff-Saxo” сафида 2014 йилдан бери иштирок этиб келади.

Худди шундай ташхис 1996 йилда АҚШлик таниқли велопойгачи, “Тур де Франс”нинг етти карра ғолиби Лэнс Армстронгга қўйилган эди. Велопойгачи бу касалликдан тирик қолиши 20 фоизга баҳоланган бўлсада, ундан фориғ бўлишга муваффақ бўлган. 2012 йилда пойгачи допинг қабул қилгани учун барча унвонларидан маҳрум этилган эди.