2017 йили Aral Sea консорциуми углеводородлар қазиб олишни бошлайди

Ўзбекистон 13 Июль 2015 2348

Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли секторида Aral Sea Operating Company операцион консорциуми 2017 йилда углеводородлар конларида қазиб олиш ишларини бошлаб юбориши мумкин, деб хабар бермоқда Газета.уз. 
Дастурда кўзда тутилган шартларга мувофиқ, 2017-2031 йилларда бу ишларга 300 млн доллар инвестиция киритиш кўзда тутилмоқда. Айни пайтда геология разведка ишлари якуний босқичга кирмоқда. 780 кв км участкада ўтказилган 3D-сейсморазведка ва дала ишлари 2014 йил мартида якунланган эди. Жорий йилда битта чуқур, 2016 йили эса яна иккита синов чуқури очиш режалаштирилмоқда.
2006 йил августида Ўзбекистон ҳукумати ва “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, Россиянинг “ЛУКОйл Оверсиз”, Малайзиянинг Petronas, Кореянинг KNOC, Хитойнинг CNPC таркибидаги халқаро консорциуми ушбу 40 йиллик лойиҳани имзолаган эди. 2011 йил майида консорциумдан Petronas, 2013 йил сентябрида эса KNOC чиқди. Консорциумда “Ўзбекнефтгаз”нинг улуши 33.4, CNPC ва “ЛУКОйл”нинг улуши 33.3 фоиздан. Шартнома шартларига биноан Ўзбекистоннинг биринчи босқичдаги минимал улуши 50 фоизни ташкил қилади. Корхона 2007 йил январида ишга туширилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар