Абу Дабида америкалик ўқитувчини ўлдирган аёл қатл қилинди

Жамият 13 Июль 2015 4600

БААда америкалик ўқитувчи Иболя Райнни ўлдирган аёл қатл қилинди. Бу ҳақда WAM давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, Аъло ал-Хошимий 2014 йил 1 декабрида Абу Дабидаги бутиклардан бирининг ҳожатхонасида америкалик аёл Иболя Райнни пичоқлаб ўлдирган. Кузатув камераларидаги қайдлар унинг ниқобда қотилликни амалга ошириб, хотиржамлик билан ҳожатхонани тарк этганини кўрсатган. Шу боис ал-Хошимий “Арвоҳ” деб атала бошланган.
Прокурор тафтишининг тахмин қилишича, Райн хоним АҚШ акценти билан гапирганлиги боис қотилда қизиқиш уйғотган ва оқибатда унинг қурбонига айланган.
Шунингдек, ал-Хошимий мисрлик шифокорнинг уйига бомба қўйишда айбланган.
Жазо душанба куни эрталаб ижро этилди.

Кўпроқ янгиликлар